Суд Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш муддатини узайтиришдан бош тортди
Олам
−
25 Январь
3698Жанубий Корея суди иккинчи марта мамлакат Президенти Юн Сок Ёлнинг қамоқ муддатини 6 февралгача узайтиришдан бош тортди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.
Маълум қилинишича, марказий туман суди ўзининг қўшимча терговини ўтказаётган прокуратура манфаати учун қамоқ муддатини узайтиришга етарли асослар йўқ деб топган. У ушбу қарорни 24 январь куни қабул қилган. Эртаси куни прокуратура яна илтимоснома киритган.
Хабарга кўра, давлат раҳбарининг вақтинчалик ҳибсга олиниши тахминан 28 январда тугаши керак. Қонунга кўра, гумонланувчи 10 суткагача ҳибсда сақланиши мумкин, бу муддат яна 10 кунга узайтирилиши мумкин.
Жанубий Кореяда ҳарбий тўнтаришга уриниш
Ўтган йилнинг 3 декабрь куни Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шу тариқа давлат раҳбари мухолифат фаолиятини чеклаб, оммавий ахборот воситаларида цензура жорий этишга уринди.
Бу қарор Сеулда норозилик намойишлари билан кечган сиёсий инқирозни келтириб чиқарди. Парламент ва ҳукумат президент қарорини қўллаб-қувватламади. Кейинчалик Юн ҳарбий ҳолатни бекор қилди - бу олти соатга яқин давом этди.
14 декабрь куни Корея парламенти Юнга импичмент эълон қилди ва уни ўз вазифасидан четлатди.
15 январь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Йўлни иккинчи уринишда қўлга олиб, Сеулдаги тергов изоляторига жойлаштирган.
18 январь куни суд президентни расман ҳибсга олиш учун ордер берди.