Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди
Жамият
−
22 Июнь
5285Бугун, 22 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 53-ялпи мажлисида қарор қабул қилинди.
Қайд этилишича, муҳокама якунида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдимномасига асосан, Музаффар Зафарович Кукиевни беш йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимига тайинланган.
Шунингдек, Худойқул Тожиевич Азизов, Асқаржон Бойисович Ғафуров ва Аҳрорхон Мўминович Ҳошимхонов беш йиллик муддатга Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси лавозимига сайланган.
Судьялар олий кенгашининг жамоатчилик асосидаги аъзоси Қаҳрамон Улжаевнинг ваколати эса муддатидан илгари тугатилган.
“Кўриб чиқилган масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Uzbekistan Airports” АЖга янги раҳбар тайинланганди.
LiveБарчаси