Судьяга 10 минг доллар пора бераётган адвокат қўлга олинди
3-саҳифа
−
01 Март
8737Жорий йилнинг 29 февраль куни адвокат З.Я. судьяга пора бераётганда Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди (Қорақалпоғистон Республикаси) иш юритувидаги Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан айбланаётган К.О.га енгиллик қилиб бериш эвазига адвокат З.Я. томонидан судьяга 10.000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинган.
"Айни пайтда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси