Суперлига машмашаси: суд UEFA президентига 5 кун муҳлат берди
Спорт
−
21 Сентябрь 2021
3906Кеча, 20 сентябрь куни Мадрид суди судьяси Мануэль Руис де Лара Суперлига асосчилари ҳисобланган клубларга нисбатан санкцияларни бекор қилиш ва бу ҳақда расман эълон қилиш учун Бирлашган Европа футбол ассоциациясига (UEFA) 5 кун муҳлат берди.
Юқоридаги талаб бажарилмаган тақдирда, UEFA президенти Александр Чеферин итоатсизлиги учун жавобгарликка тортилади.
“UEFA Европа Иттифоқида профессионал футбол мусобақаларини ташкил этиш учун бозордаги эркин рақобат тамойилига путур етказадиган амалиётларни очиқ тарғиб қилиб, қонундан ташқари ҳаракат қилмоқда”, дейилади Мадрид суди баёнотида.
Аввалроқ, Европанинг энг кучли футбол клуби раҳбарлари янги чемпионат – Европа Суперлигаси ташкил этилганини эълон қилганди. “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”, “Ливерпуль”, “Челси” , “Арсенал”, “Барселона”, “Атлетико” , “Реал”, “Милан”, “Интер” ва “Ювентус” клублари янги турнирнинг асосчи жамоалари бўлганди.
Сўнгра UEFA Суперлига иштирокчиларини Европа ва Жаҳон чемпионатларида қатнашишини тақиқлашини эълон қилди. Бундан ташқари, UEFA Суперлигада ўйновчи клубларни ўз мусобақаларидан четлатишини ҳам қўшимча қилди. Кўплаб бошқа клублар, миллий ассоциация ва футбол вакиллари Суперлига ғоясини қоралаб чиқишди.
Футболдаги можаро, ҳатто, сиёсатчилар эътиборидан ҳам четда қолмади. Еттита Бош вазир “ҳуқуқий бомба” билан таҳдид қилди. Шундан сўнг, жамоалар бирин-кетин Суперлига ғоясидан воз кеча бошлади.
Шу тариқа “Реал” президенти Флорентино Перес бошчилигида тузилажак лойиҳа барбод бўлганди.
LiveБарчаси