UEFA президенти янги мавсум ва Суперлига ҳақида гапирди 

Спорт 1701
image

Кеча, 6 сентябрь куни UEFA президенти Александр Чеферин Женевада бўлиб ўтган Европа клублари ассоциацияси Бош ассамблеясида нутқ сўзлади.

“2021 йилда ҳеч қандай ғайриоддий воқеа содир бўлмайди. Биз нормал ҳаётга қайтишни истаймиз. Бунинг учун шармандали ва тушунарсиз Суперлигага қарши бирлашишимиз керак. Умид қиламанки, бу шунчаки эпизод эди холос. Ушбу воқеларни яна бошдан кечиришни хоҳламаймиз. Биз бирдам бўлишимиз, нормал ҳаёт сари интилишимиз ва бутун футбол оламини бирлаштиришимиз керак”, дейди Чеферин.

Аввалроқ, Европанинг энг кучли футбол клуби раҳбарлари янги чемпионат – Европа Суперлигаси ташкил этилганини эълон қилганди. “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм”, “Ливерпуль”, “Челси” , “Арсенал”, “Барселона”, “Атлетико” , “Реал”,  “Милан”, “Интер” ва “Ювентус” клублари янги турнирнинг асосчи жамоалари бўлганди.

Сўнгра UEFA Суперлига иштирокчиларини Европа ва Жаҳон чемпионатларида қатнашишини тақиқлашини эълон қилди. Бундан ташқари, UEFA Суперлигада ўйновчи клубларни ўз мусобақаларидан четлатишини ҳам қўшимча қилди. Кўплаб бошқа клублар, миллий ассоциация ва футбол вакиллари Суперлига ғоясини қоралаб чиқишди.

Футболдаги можаро, ҳатто, сиёсатчилар эътиборидан ҳам четда қолмади. Еттита Бош вазир “ҳуқуқий бомба” билан таҳдид қилди.

Шу тариқа “Реал” президенти Флорентино Перес бошчилигида тузилажак лойиҳа барбод бўлганди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 25
Рейтинг: 3
t
×