Суд Навальнийни икки жиноятда айбдор деб топди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний фирибгарлик ва судьяни ҳақорат қилишда айбдор деб топилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 22 март куни Москванинг Лефортово туман суди Алексей Навальнийни уруш фахрийига туҳмат қилиш ва судьяни ҳақорат қилганликда айбдор деб топган. Айбловчи томон Навальнийни 13 йилга оғир режимдаги колонияга ҳукм қилишни сўраган.

“Навальний судга ҳурматсизлик қилди”, деган судья ўз ҳукмида.

У одилликка ҳурматсизликдан ташқари (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 297-моддаси 1, 2-қисмлари), тўртта ўта йирик фирибгарлик эпизодида (Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми ) ҳам айбдор деб топилган.  

“Ҳозирда ҳукмни эълон қилиш давом этмоқда, Навальнийга нисбатан жазо ҳукмнинг қарор қисмида эълон қилинади”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Россияда давлат айбловчиси мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навальнийни фирибгарлик ва судни ҳақорат қилганликда айблаб, 13 йил қамоқ ва 1,2 миллион рубль миқдорида жаримага ҳукм қилишни сўрагани ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда Навальний “Ив Роше” иши бўйича 2021 йилнинг февралидан бери Покров шаҳридаги 2-сонли ахлоқ тузатиш колониясида жазо ўтамоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Алексей Навальний

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг