Суд Aтамбоевга оид шикоятни рад этди

Олам

image

Бугун, 4 сентябрь куни Бишкек шаҳар суди Қирғизистоннинг собиқ Президенти Aлмазбек Aтамбоевни ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Собиқ давлат раҳбарининг адвокати Сергей Слесаревнинг маълум қилишича, Бишкек шаҳар суди собиқ Президентни ҳибсга олиш ва ҳибсга олишнинг ноқонунийлиги ҳақидаги шикоятни рад этган. 

Адвокатнинг сўзларига кўра, бир неча кун олдин Aтамбоевнинг адвокатлари Қирғизистон пойтахти Первомайский туман судида мамлакатнинг собиқ раҳбарига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартиришга уринган. 

Aтамбоев парламент томонидан собиқ Президент мақоми ва дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинган, чунки қонун чиқарувчи орган конституция бўйича бундай ваколатларга эга эмас. Шунга қарамай, туман суди собиқ давлат раҳбарига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартиришдан бош тортди, у 2019 йил камида 26 октябргача қамоқда бўлади.

Ҳимоячилар қарорни юқори суд идорасига шикоят тарзида киритмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Атамбоев

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг