Суд 11 ёшли қизнинг никоҳини бекор қилди (видео)

Олам

Reklama
0:00

Эроннинг Кўҳлигуеҳ ва Буюр Аҳмад провинцияси суди ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалган катта эркак ва кичик ёшли қиз ўртасидаги никоҳни бекор қилди. Бу ҳақда “Rokna” хабар берди.

Маълумотларга кўра, қизнинг ота-онасини судга чақиришган. Улар тақдим этган туғилганлик гувоҳномасига кўра, қиз 11 ёшда бўлган. Куёв эса 22 ёш. Оиланинг сўзларига қараганда, янги келин-куёв бир-бири билан танишиб олиши учун вақт берилиши, улар дарҳол эр-хотин сифатида биргаликда яшаши керак бўлмаган. 

Суд қизнинг ёши сабаб никоҳни номақбул деб топиб, уни бекор қилди. Қизнинг ота-онаси фарзанди 13 ёшга тўлиши учун 2 йил кутиб туришга қарор қилди. Шундан сўнг, жуфтлик суд қарори билан оила қуриши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг