Суд ҳукмини тахт ўйинига аралаштирманг – Эрдўған

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мухолифатни Истанбул ҳокими Экрем Имомўғли устидан суд жараёни бўйича муддатидан олдин хулоса чиқармасликка чақириб, уни “тахтлар ўйини” билан шуғулланиб, адолат ишларига аралашмасликка чақирди.  У бундай баёнот билан мамлакат жануби-шарқидаги Мардин шаҳридаги митингда сўз очди.  

“Охирги кунларда авж олган низолар биз билан ҳам, шахсан менга ҳам, халқимизга ҳам боғлиқ эмас. Улар МСКни ҳақорат қилган аниқ шахсга нисбатан чиқарилган ҳукм билан боғлиқ ва бу якуний эмас. Бу баъзи одамлар Византия услубида тахт ўйинига айлантирмоқчи бўлган ички сиёсий зиддиятдир”, дейди Эрдўған.

Гап шундаки, Истанбул суди жорий йилнинг 14 декабрь куни шаҳар мэри Экрем Имомўғли иши бўйича ҳукм чиқарди ва уни Марказий сайлов комиссияси вакилларини ҳақорат қилгани учун икки йилу етти ойга озодликдан маҳрум қилди.

Ҳукм юқори орган томонидан тасдиқланса, Имомўғли сиёсий фаолиятга 5 йиллик тақиқ қўйилгани сабабли ўз лавозимидан айрилиши мумкин. 

Туркиянинг асосий мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси вакили Имомўғлига қарши иш 2019 йилги Истанбул ҳокимлиги учун ўтказилган сайловлардан кейин қўзғатилган. У 31 март куни бўлиб ўтган сайловда Эрдўғаннинг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан номзод ва собиқ Бош вазир Бинали Йилдиримга рақиб бўлди. Бироқ, Йилдирим ва унинг партияси шаҳар ҳокимлиги учун ўтказилган сайлов натижаларини рад этди, МСК томонидан бекор қилинган биринчи сайловда ҳам, 23 июнь куни ўтказилган иккинчи тур сайловда ҳам Экрем Имомўғли ғалаба қозонди. Айниқса, иккинчи сайловда юқори устунлик билан муваффақиятга эришди.

Имомўғли сайловда ғалаба қилгач, 31 март куни бўлиб ўтадиган сайловни бекор қилганларни "аҳмоқлар" деб атади.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг