Истанбул ҳокими 2 йилга қамалиши мумкин
Олам
−
14 Декабрь 2022
9768Истанбул суди бугун, 14 декабрь куни шаҳар мэри Экрем Имомўғли иши бўйича ҳукм чиқарди ва уни Марказий сайлов комиссияси вакилларини ҳақорат қилгани учун икки йилу етти ойга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда суд залидан “Habertürk” телеканали хабар бермоқда.
Сиёсатчи суд қарори эълон қилинишидан аввал Истанбул аҳолисини соат 16:00 да шаҳар ҳокимияти жойлашган Сарачхон туманига келишга чақирди.
“Суднинг қарори қандай бўлишидан қатъи назар, 16 миллионлик Истанбулнинг барча аҳолисини Сарачхонда кутаман”, деб ёзди у Twitter’да.
Ҳукм юқори орган томонидан тасдиқланса, Имомўғли сиёсий фаолиятга 5 йиллик тақиқ қўйилгани сабабли ўз лавозимидан айрилиши мумкин.
Туркиянинг асосий мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси вакили Имомўғлига қарши иш 2019 йилги Истанбул ҳокимлиги учун ўтказилган сайловлардан кейин қўзғатилган. У 31 март куни бўлиб ўтган сайловда Эрдўғаннинг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан номзод ва собиқ Бош вазир Бинали Йилдиримга рақиб бўлди. Бироқ, Йилдирим ва унинг партия шаҳар ҳокимлиги учун ўтказилган сайлов натижаларини рад этди, МСК томонидан бекор қилинган биринчи сайловда ҳам, 23 июнь куни ўтказилган иккинчи сайловда ҳам Экрам Имомўғли ғалаба қозонди. Айниқса, иккинчи сайловда юқори устунлик билан муваффақиятга эришди.
Имомўғли сайловда ғалаба қозонгач, 31 март куни бўлиб ўтадиган сайловни бекор қилганларни "аҳмоқлар" деб атади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15