“Straus House” таъсисчисига нисбатан навбатдаги жиноий иш очилиши кутилмоқда (видео)
Жамият
−
04 Март 2020
13993Жорий йилнинг, 27 февраль куни “Straus House” мансабдорларига нисбатан жиноят иши бўйича суд жараёнлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Суддан сўнг “Straus House” МЧЖ таъсисчиси Иброҳим Исроилов QALAMPIR.UZ’га интервью бериб, тергов жараёнида терговчилар ундан 1 миллион АҚШ доллари талаб қилгани, тазйиқ ўтказгани ва телевидениеда ёлғон интервью беришга ундагани ҳақида гапирган эди.
Унинг иддаоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ҳам тезкор муносабат билдириб, Исроилов туҳмат қилгани учун қонун олдида жавоб беришини маълум қилди.
“Straus House” МЧЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган. Жиноят иши бўйича бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказилиб, 2019 йилнинг декабрь ойида жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган. Оммавий ахборот воситалари орқали Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида жиноят ишининг дастлабки суд жараёнлари бошлаганига гувоҳ бўлдик.
Оммавий ахборот воситалари орқали тергов органи томонидан Исроилов Иброҳим Равшан ўғлидан 1 миллион АҚШ доллари унга енгилликлар қилиш учун талаб қилингани ҳақидаги гапларни эшитдим. Албатта, бу бўҳтон ва туҳматдан бошқа нарса эмас. Сабаби, дастлабки тергов давомида ўтказилган ҳар бир тергов ҳаракатлари уларнинг ҳимоя ҳуқуқлари таъминланган ҳолда, яъни ҳимоячиларнинг иштироки билан тўлиқ ўтказилган. Исроилов Иброҳимнинг ушбу судда кўрсатган кўрсатмалари мутлақо нотўғри.
Иброҳим Исроиловга 2019 йилнинг 25 сентябрь куни жиноят иши қўзғатилган вақтида, унга тегишли бўлган, яъни таъсисчилигидаги “Straus House” МЧЖнинг ҳисоб рақамида 3 миллион сўмдан ортиқ пули бўлган”, дейди Тергов департаменти бўлим бошлиғи Иномжон Исматов.
Тергов департаменти вакили сўзида давом этаркан, Исроилов туҳмат учун қонун олдида жавоб беришини эслатди.
“Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддасида туҳмат қилиш, оммавий ахборот воситалари орқали уйдирма ва бўҳтонлар тарқатиш учун ҳам жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Албатта, биз бу кўрсатма бўйича тегишли идораларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эгамиз ва ушбу ҳуқуқимиздан фойдаланамиз”, дейди Иномжон Исматов.
LiveБарчаси