“Straus House”дан 1 миллион долларни ким олган?
Интервью
−
29 Февраль 2020
19248Жорий йилнинг, 27 февраль куни “Straus House” мансабдорларига нисбатан жиноят иши бўйича суд жараёнлари бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Суддан сўнг “Straus House” таъсисчиси Иброҳим Исроилов QALAMPIR.UZ’га интервью бериб, тергов жараёнида терговчилар ундан 1 миллион АҚШ доллари талаб қилгани, тазйиқ ўтказгани ва телевидениеда ёлғон интервью беришга ундагани ҳақида гапирган эди.
Шу кунларда тергов муассасалари устидан QALAMPIR.UZ’га бўлаётган шикоят ва иддаолар ортиб бормоқда. Биз Исроиловнинг гапларига аниқлик киритиш ва иккинчи томоннинг гапларига ҳам қулоқ тутиш мақсадида ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида бўлдик. Департамент бўлим бошлиғи Иномжон Исматов ва “Straus House” МЧЖнинг тергов ишини олиб борган Терговчи Азат Утемуратов билан юқоридаги мавзу борасида интервью ташкил қилдик.
Ушбу суҳбатда қуйидаги саволлар ўртага ташланган:
• воқеа аслида қандай бўлган эди? Терговчилар Исроиловдан ишни ёпди-ёпди қилиш учун 1 миллион АҚШ доллари талаб қилганми?
• тергов жараёнида Иброҳим Исроилов ва унинг оила аъзоларига нисбатан руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилганми?
• Исроилов томонидан ўзлаштирилган пуллар нималарга сарфланган?
• терговчилар Исроиловни телевидения орқали чиқиш қилиб, айбига иқрор бўлишга ва ёлғон гапиришга ундаганми?
• “Straus House” ходимлари ва Иброҳим Исроилов кўрсатмаларида бир-бирига қарама-қаршилик борми?
• фуқаролар терговчилар ва тергов жараёнларининг шаффофлигига нега ишонмайди?
Интервью давомида шу каби саволларга жавоб олишингиз мумкин. Ушбу суҳбатни юқоридаги видеоплеерда ёки YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси