“Странжа” қаҳрамонлари Ўзбекистонга қайтди

Спорт

image

Жорий йилнинг 20–26 февраль кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий “Странжа” халқаро турнири бўлиб ўтди. Мусобақада умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кенг жамоатчилик томонидан кутиб олинди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Тантанали кутиб олиш маросимида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари ва боксчиларнинг яқинлари иштирок этди.

“Мутасаддилар спортчиларимизни кутиб олишар экан, улар қайд этган натижа жорий йилнинг май ойида пойтахтимизда ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан мухлисларда катта ишонч уйғотганини таъкидлади”, дейилади МОҚ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси турнирда 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза, жами 18 та медални қўлга киритди. Боксчилар қисқа танаффусдан сўнг дунё биринчилигига тайёргарликни давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Странжа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг