Столтенберг тинч аҳоли Россия томонидан қириб ташланган Бучага борди

Олам

image

Бугун, 20 апрель куни Украинага ташрифи чоғида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг нафақат Киевга, балки Россия агрессиясидан жабр кўрган Бучага ҳам борди. Бу ҳақда Буча шаҳар мэри Анатолий Федорук маълум қилди.

“Шаҳарда содир этилган вайронагарчилик ва жиноятларнинг оқибатлари Бош котибда чуқур таассурот қолдирди. У НАТО Украина армияси ва халқига мисли кўрилмаган ёрдамни кўрсатишда давом этишига ишонтирди. Аминманки, бундай қатъият букилмас бўлади ва ғалабамизни тезлаштиради”, деб ёзган Федорук.

Шунингдек, у миннатдорлик белгиси сифатида альянс бош котибига рус ўқларидан ясалган Буча рамзлари туширилган эсдалик тангани совға қилганини айтди.

“Бу украиналикларнинг тажовузкор қаршисида енгилмаслигини ва ўз еримизни ҳимоя қилишга тайёрлигини англатади”, деди мэр.

Эслатиб ўтамиз, Япония Бош вазири Кисида ҳам Украинага қилган сафарида Бучага бориб, Россия агрессиясининг оқибатларини ўз кўзи билан кўрган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Столтенберг Буча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг