Столтенберг Эрдўған билан гаплашиб олди

Олам

image

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан Финляндия ва Швециянинг альянсга аъзолик аризаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Қимматли иттифоқдошимиз Туркия Президенти Эрдўған билан альянснинг очиқ эшиклар сиёсатининг аҳамиятини, шунингдек Финляндия ва Швециянинг аъзолик аризаларини муҳокама қилдик Биз иттифоқнинг барча аъзоларининг хавфсизлик билан боғлиқ хавотирларини ҳисобга олиш ва ечим топиш учун музокараларни давом эттириш зарурлигига келишиб олдик”, деб ёзиб қолдирган Столтенберг Twitter’даги саҳифасида.

Финляндия ва Швециянинг НАТОга интилишлари

Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаши ортидан узоқ йиллар давомида бетарафлик мақомида бўлиб келган Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш ҳаракатига тушди. 

Жорий йилнинг 12 май куни Финляндия Президенти ва Бош вазири мамлакат НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. НАТО ҳам бу давлатни ортиқча жараёнларсиз ташкилотга олишга тайёрлиги билдирилди.

Бунинг ортидан расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди. Хусусан, Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўриши айтилди.

11 май куни эса Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон иккала давлатга ташриф буюриб, Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан ўзаро хавфсизлик кафолатларини имзолади.

13 май куни эса НАТО аъзоси бўлган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига ижобий қарамаслигини билдирди. Бунга икки давлат Туркия террорчи деб тан PKK'ни кўллаб-қувватлаши сабаб қилиб кўрсатилди.

18 май куни Финляндия ва Швеция расман НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Эрдўған эса Туркия ушбу икки давлатнинг НАТОга киришига йўл қўйиб, Греция билан йўл қўйган хатосини такрорламаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг