Стерлинг ғазабда: “шаҳарликлар” мавсум сўнгига қадар уни “Барса”га сотмайди

Спорт

image

“Манчестер Сити” қишки трансфер ойнасида Раҳим Стерлингни “Барселона”га қўйиб юбормоқчи эмас. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Манчестер клуби 26 ёшли ярим ҳимоячи учун таклифларни кўриб чиқмайди, чунки у Пеп Гвардиола жамоасининг муҳим қисми бўлиб қолмоқда. “Шаҳарликлар”ни на тўлиқ трансфер, на ижара таклифлари қизиқтирмайди.

Стерлинг ҳозирча жамоаси билан янги шартнома бўйича музокара олиб бормаяпти, чунки у келажакда клубнинг муҳим футболчиси бўлишга ишонч ҳосил қилмоқчи. 27 ёшли англиялик футболчи узоқ вақт заҳирада қолиб кетган тақдирда, янги шартнома имзоламайди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

Маълумот учун, жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида барча турнирлар доирасидаги 15 та учрашувида иштирок этиб, 2 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Барселона Ла лига Гвардиола Раҳим Стерлинг Ман Сити

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made