ССВ яна бир коронавирус қурбони ҳақида маълумот берди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу расман эълон қилинган 98-ўлим ҳолати бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшаган 40 ёшли Т.Х. (эркак)да 12 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор гипертония ҳамроҳ касаллиги билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, терминал ўпка шишидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг