ССВ: Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 500 нафардан ошди

Жамият

image

Бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистонда 326 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 502  нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида 374 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 60 776 нафар бемордан 57 704 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 570 нафар бемордан 322 нафари оғир, 114 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

499

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг