ССВ талабанинг шифокорга нега стул отганини изоҳлади
3-саҳифа
−
21 Ноябрь 2023 19652 1 дақиқа
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги шифохоналардан бирида талаба йигит шифокорга стул отгани ҳақида хабар берилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу воқеа жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 16:00 ларда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, ўша куни 22 ёшли С.А. қабулхонанинг юз-жағ жарроҳлиги хонасига ютинишдаги оғриқлар, чайнашнинг қийинлиги, иккала томон жағости соҳасидаги шиш ва тана ҳароратининг кўтарилиши шикоятлари билан мурожаат қилган.
Фуқаро шифокор томонидан кўрилганда бурун-ҳалқум ва бодомсимон безлар гиперемиялашиши катталашгани, гиперемия бутун оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватига тарқалгани, икки томонлама жағости ва бўйин лимфа тугунлари симметрик катталашгани ҳамда тана ҳарорати 37,5 даражадан юқори эканлиги аниқланган.
Шунга кўра, шифокор томонидан бемор вирус этиологияли ринофарингит ёки инфекцион мононуклеозга гумон қилиниб, вирусолог-мутахассис кўригига юборилган. Бундан эса у ва яқинлари норози бўлиб, шифокорга ўта қўпол муносабатда бўлган ва унга қарата стул отган.
“Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижалари юзасидан батафсил маълумот берилади”, дейилади муносабатда.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь