ССВ оғир аҳволдаги коронавирус беморлари ҳақида маълумот берди
Жамият
−
04 Октябрь 2020
12692Бугун, 4 октябрь куни Ўзбекистонда 449 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 58 687 нафар бемордан 55 318 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 887 нафар бемордан 565 нафари оғир, 301 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шу билан бирга, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 482 нафарга етди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Наманган, Самарқанд, Андижон ҳамда Қашқадарё вилоятларида 464 нафар бемор тузалди.
LiveБарчаси