ССВ коронавирус тарқалиши бўйича сўнгги статистикасини очиқлади

Жамият

image

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистонда 328 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақад Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 498  нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида 354 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 60450 нафар бемордан 57 330 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 622 нафар бемордан 328 нафари оғир, 117 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

760

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг