ССВ 6 ойда қанча одам коронавирусга қарши эмланганини маълум қилди
Жамият
−
03 Октябрь 2021
3425Жорийи йилнинг апрель-сентябрь ойлари давомида Ўзбекистонда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳолининг ярмидан кўпи 1-доза вакциналарини олди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинация бошланганига ярим йил бўлди.
2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда эмланиши кўзда тутилган аҳолининг ярмидан кўпи, яъни 53,6 фоизи коронавирусга қарши биринчи доза вакциналарини олиб бўлган.
1-доза вакциналари билан эмланган аҳоли сони 11 491 111 нафарга етган. Ўзбекистонда эмланиши кўзда тутилган 18 ёшдан катта аҳоли қарийб 21,5 миллион нафарни ташкил этади.
6 ой давомида мамлакатда эмланиши кўзда тутилган аҳолининг 21,2 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ босчиқларда эмланди.
Умимий ҳисобда барча босқичларда эмланган фуқаролар сони 4 539 621 нафарни ташкил қилмоқда.
Шундан:
• 534 764 нафари 65 ёшдан ошганлар,
• 332 722 нафари тиббиёт ходимлари,
• 290 071 нафари мактаб ўқитувчилари,
• 109 235 нафари мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
• 478 896 нафари сурункали касаллиги бор фуқаролар ва ҳоказо.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш йўлга қўйилган.