СССРнинг барча собиқ республикалари Россия билан тўқнашишга мажбур – россиялик депутат
Олам
−
12 Сентябрь 2023
11986Россия собиқ совет республикаларининг барчаси билан уришишга мажбур бўлади. Бу ҳақда Дума депутати Евгений Фёдоров айтиб ўтган.
“Барча собиқ республикалар эртами-кечми барибир Россия билан тўқнаш келади ёки улар ўртасида уруш бўлади. Назарий жиҳатдан уларнинг баъзилари ҳозир рўй бермайди. Беларусь, Грузия аллақачон Россия билан тўқнаш келган. Украина эса ҳозир жанг қиляпти. Бу Арманистонга ҳам тўлиқ тааллуқлидир”, деган депутат.
Фёдоровнинг қайд этишича, агар республикалар дипломатик йўл билан қайтарилса, ҳарбий можароларнинг олдини олиш мумкин.
“Ягона Россия” партиясидан бўлган депутат Евгений Фёдоров 2022 йилда Литва мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ташаббуси билан чиққан эди. Унга кўра, қарор Литванинг НАТОга аъзолигига қарши чиқиш имконини беради. Фёдоровнинг фикрича, мустақилликни тан олиш чоғида СССРнинг “Иттифоқ республикаси чиқиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида”ги қонуни бузилган. Чунки Литвада собиқ иттифоқ таркибидан чиқиш ҳақида референдум ўтказилмаган.
LiveБарчаси