Нега ўзбеклар қалбаки ароққа алданади?

Бизнес

Қозоғистонликлар ёппасига спиртли ичимликлардан воз кечмоқда. Туркияда эса қалбаки ароқдан 59 нафар ўзбекистонлик ўлди.

Жорий йилнинг 17 январь куни Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида бир қанча ўзбекистонликлар заҳарланиб, вафот этган. 19 февраль кунидаги энг сўнгги маълумотларга кўра, уларнинг сони 59 нафарга етган.

Ичиб вафот этганларнинг жасадини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги томонидан тегишли консуллик, ҳуқуқий ва ташкилий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, баъзи фуқаролар даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиққан, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирган.

Бу спиртли ичимликларга оид икки хил мамлакатда содир бўлган воқеалар мутлақо бир-бирига зид, бири қувончли бўлса, иккинчиси қайғули. Агар бу ўзбекистонликларнинг қалбаки ароқ ичиб вафот этишига оид ягона ҳолат бўлганда ҳам бошқа гап эди. Аммо ҳар йили бир қанча ўзбекистонликлар ароқдан заҳарланиб, вафот этаверади, вафот этаверади.

Масалан, Туркиядаги ҳолатдан 4-5 кунгина олдин Самарқандда бирваракайига 5 эркакнинг ўлиги чиқди. Марҳумларнинг ўлимига қалбаки ароқ сабаб бўлган. Заҳарланганларнинг жами сони эса 13 киши бўлиб, қолганлар кучли даволанишдан бошдан кечирган. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдиришича, заҳарланганларнинг 4 нафари ўз яшаш хонадонида, яна бири эса шифохонада вафот этган. Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумларнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт ҳамда кимёвий экспертизалар тайинланган.

Шунингдек, 2021 йилда Наманганда 13 нафар шахс қўлбола ароқдан заҳарланган. 2022 йилда Тошкентдаги касалхонада уч эркак ва бир аёл спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этган. 2023 йилда ҳам Фарғонада 4 нафар эркак қалбаки ароқдан ўлиб кетди. Ноқонуний фаолиятнинг бундай салбий оқибатлари тамаки савдоси билан ҳам кузатилади.

1. Тамаки ва спиртли ичимликларни сотиш бўйича текширувларда қандай асосий қонунбузарликлар аниқланади? Бу ҳуқуқбузарликлар кўпроқ қайси ҳудудларда учрайди?  

Асосий қонунбузарликлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

- Савдода лицензиясиз ёки тегишли ҳужжатсиз спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотиш;

- Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини вояга этмаганларга сотиш;

- Маҳсулотларни нотўғри маркалаш ёки сертификатлаш;

- Контрафакт ва ноқонуний маҳсулотлар савдоси, солиқ қонунчилигига риоя қилмаслик;

- Маҳсулотларни сақлаш шартларини бузиш, масалан, спиртли ичимликларни нотўғри сақлаш.

Бу ҳуқуқбузарликлар асосан йирик шаҳарлар ва чегара ҳудудларида кўпроқ учрайди, чунки бу жойларда маҳсулотларнинг ноқонуний айланиши мураккаброқ назорат қилинади.

Хўш, мана шунча ўлим ҳолатларига қарши ҳукумат нима қиляпти Ўзбекистонда? 

Эндиликда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда давлат назорати такомиллаштириладиган бўлди.

21 февраль куни “Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

Мазкур Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг улгуржи савдоси соҳасида лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига, шунингдек, уларнинг улгуржи савдосига доир талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи ваколатли давлат органи сифатидаги ваколатларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари “Давлат божи тўғрисида”ги қонунда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосига доир фаолиятга берилган лицензия учун йиллик давлат божини тўлаш муддати белгиланмоқда.

Бунда навбатдаги йиллик тўлов лицензиядан фойдаланишнинг кейинги йили бошланишидан камида 30 кун олдин тўланади, кейинги тўлов белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилади.

2. Сўнгги йил давомида нечта ноқонуний тамаки маҳсулотлари сотиладиган савдо нуқталари аниқланган? Бошқарувчиларига нималар қилинган?  

Аниқланган ноқонуний савдо нуқталарининг аниқ сони солиқ органларининг ҳисоботларига боғлиқ, аммо одатда бу рақам юзлаб савдо нуқталарини ташкил этади. Қабул қилинган чоралар қуйидагилар:

- Жарималар;

- Ноқонуний маҳсулотларнинг мусодара қилиниши;

- Савдо нуқталарининг фаолиятини вақтинча тўхтатиш ёки лицензиядан маҳрум қилиш;

- Жиноий жавобгарликка тортиш.

Бу орқали ҳукумат, мамлакат ичида спиртли ичимликларнинг, тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси ва қўлбола ишлаб чиқарилишининг олдини олмоқчи. Чунки бугун қалбаки спиртли ичимликлар истеъмоли тўхтамаяпти. Масалан, 21 февраль куни Самарқанд вилоятида 3 мингдан ортиқ сифатсиз спиртли ичимликлар аниқланиб, МИБ томонидан йўқ қилинган.

3. Истеъмолчилар спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний сотиш ҳолатлари ҳақида қандай хабар беришлари мумкин? Солиқ органлари бундай мурожаатларга қандай жавоб беради?  

Истеъмолчилар қуйидаги усуллар билан хабар беришлари мумкин:

- Солиқ органларининг “иссиқ линиялари” орқали;

- Расмий давлат органларининг веб-сайтлари орқали;

- Электрон шакллар ва мобил иловалар орқали.

Солиқ органлари бундай мурожаатларга жавобан тезкор текширувлар ўтказади, савдо нуқталарини кўздан кечиради ва зарур чоралар кўради. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда текширувлар ташкил этилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда барча спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотаётган савдо нуқталарини рўйхатга олиш учун Асл белгиси тизими яратилган. Тизим ёрдамида солиқ органлари.

- Савдо нуқталарининг қонунийлигини текшириш;

- Маҳсулотларнинг рухсат этилган манбаларидан сотилишини таъминлаш;

- Ноқонуний айланмани аниқлаш ва назоратни кучайтириш.

4. Асл белгиси тизимида нечта савдо нуқтаси рўйхатга олинган? Бу тизимнинг самарадорлиги қандай? Қандай қилиб у ноқонуний тамаки ва спиртли ичимликлар айланмасига қарши курашишда ёрдам беради?  

“Тизим самарали ишлайди ва ноқонуний савдоларни аниқлашда катта ёрдам беради”.

Бугунги кунда бир неча давлат органлари тамаки ва спиртли ичимликларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш учун бирлашган. Улар бундай ҳамкорлик орқали давлат органлари биргаликда қонунбузарликларни олдини олиш ва жазо чораларини кўриш имкониятига эгамиз, демоқда.

5. Солиқ қўмитаси бошқа давлат органлари, масалан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари билан қандай ҳамкорлик қилади, тамаки ва спиртли ичимликлар айланмасини назорат қилишда?  

Солиқ органлари бошқа давлат органлари билан қуйидаги соҳаларда ҳамкорлик қилади:

- Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ноқонуний савдоларни аниқлаш ва жиноий ишлар қўзғатишда ҳамкорлик;

- Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари билан маҳсулот сифатини текшириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

- “Роспотребнадзор” ва бошқа тегишли органлар билан маҳсулотнинг хавфсизлиги ва стандартларга мослигини текшириш.

Хўш, шундай қилиб, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотиш қоидаларини бузганлик учун қандай жарима санкциялари мавжуд? Жарима миқдори қандай ва улар қай тартибда қўлланилади?  

Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотиш қоидаларини бузганлик учун қуйидаги санкциялар мавжуд:

- Жарималар: Бу жарималар турли ҳолатларга қараб ўзгаради, аммо одатда юз минглаб сўмдан миллионлаб сўмгача бўлиши мумкин;

- Фаолиятни тўхтатиш ёки лицензиядан маҳрум қилиш;

- Маҳсулотларни мусодара қилиш.

Жарималар кўпинча йирик шаҳарлар ва савдо нуқталарида қўлланилади, чунки бу жойларда қонунбузарликлар кўпроқ учрайди.

Шу ўринда, тамаки маҳсулотларини сотиш фаолиятининг бошланиши ва тўхтатилиши ҳақида юборилган хабарлар солиқ органлари ҳисоботига боғлиқ. Бундай хабарлар янги савдо нуқталари фаолиятини бошлаши ёки мавжуд нуқтанинг фаолиятини тўхтатиш ҳолатларида тақдим этилади. Бу жараён солиқ органларига савдо нуқталарини назорат қилиш ва қонуний фаолиятни таъминлаш имконини беради.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг “Ваколатли органни фаолият бошланиши ёки тўхтатилиши ҳақида хабарномани тақдим этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори асосида, тамаки маҳсулотларини чакана сотиш фаоллиги учун солиқ органларига хабар бериш мажбурий ҳисобланади. Нечта хабар тамаки маҳсулотларини сотиш фаолияти бошланиши ва тўхтатилиши ҳақида юборилган?  

Энди эса гапимиз аввалидаги хабарга қайтамиз, Қозоғистоннинг Атирау вилояти 7 та туманидаги 54 та қишлоқ аҳолиси спиртли ичимликлардан воз кечди.

Индер тумани Қурилис қишлоғи аҳолиси 5 йил олдин спиртли ичимликлардан воз кечиш йўлида қадам ташлаган. Натижада бир йил давомида қишлоқда бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган. Бу бошқа қишлоқларга ҳам ижобий таъсир кўрсатган ва 20 февралга келиб, Атирау вилоятида ичкилик истеъмол қилмайдиган қишлоқлар сони 54 тага етган.

Ҳақиқатдан ҳам қардош қозоқлар кўп жабҳада ўзбекларга ўрнак бўлмоқда. Фақат унга амал қилинадими, бу сўроққа жавоб бериш имкони йўқ. Ичкилик ичилмаса, жиноятлар содир бўлмайди, одамлар ўлмайди. Хулоса эса ўзингиздан.


Мақола муаллифи

Теглар

Алкоголь тамаки спиртли ичимликлар қалбаки ароқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг