SpaceX тарихдаги энг баланд ракетани йиғди 

Технология 4143
image

Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг SpaceX компанияси тарихдаги энг баланд Starship ракетасини йиғди, унинг узунлиги деярли 120 метрга етади.  

Хабар берилишича, космик кемадан 2024 йилда одамни Ойга қайтариш мақсадида фойдаланилади. Starship SN20 ракетасининг прототипи шу йилнинг баҳорида яратила бошланган, уни йиғиш Техаснинг Бока-Чика қишлоғидаги SpaceX космодромида амалга оширилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида SpaceХ компанияси 2024 йилда Ойга астронавтларни юбориш учун шартнома қўлга киритганди. 

Маълумот ўрнида, Starship космик кемаси ва ўта оғир ракетаси Ерга яқин орбита, Ой ва Марсга экипаж ва юкларни олиб чиқишга мўлжалланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 171
Рейтинг: 3
Теглар
t
×