SpaceX фазогирлик тарихидаги рекордни янгилади 

Технология

image

Кеча, 24 январь куни SpaceX компанияси ўзининг Falcon 9 ракетасини муваффақиятли равишда фазога учирди. Унинг бортида 143 та сунъий йўлдош бўлган. 

Бу фазогирлик тарихида бир вақтнинг ўзида фазовий қурилмаларнинг орбитага чиқарилиши бўйича рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 

Манбага кўра, аввалги рекорд бир вақтда 104 та қурилма учирган Ҳиндистонга тегишли бўлган. 

Ракета бортида 30 та буюртмачининг 143 та, жумладан Starlink интернет тармоғининг 10 та сунъий йўлдоши бўлган. 

Қайд этилишича, қурилмаларнинг умумий оғирлиги 5 тоннани ташкил қилади. Миссия "Transporter-1" деб номланган. 

Дастлабки режага кўра, ракета 23 январда старт олиши керак бўлган, бироқ ноқулай об-ҳаво сабабли парвоз бир кунга қолдирилган.

Маълумотларга кўра, SpaceX ҳар тўрт ойда шу каби парвозларни амалга оширмоқчи.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг