Совуқ ҳавода нега ниқоб тақиш шартмаслиги айтилди
Фойдали
−
11 Декабрь 2020 19528 1 дақиқа
Совуқ кунларда зарурат бўлмаса, ниқоб тақиш шарт эмас. Чунки ниқоблар совуқ ҳавода тезда намланади ва совийди. Бу ҳақда Москва шаҳар ОИТСнинг олдини олиш ва унга қарши кураш маркази илмий-клиник бўлими юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Елена Белова маълумот берган.
“Ниқоб - бу совуқда исимайдиган элемент. Шунинг учун, агар сиз кимсасиз кўчада юрган бўлсангиз, ниқобингизни ечиб олинг. Шуни тушуниш керакки, нафас олаётганимизда ва гаплашаётганимизда, ниқобнинг юзга туташган қисмида намлик пайдо бўлади”, деган Белова.
Унинг сўзларига кўра, мутахассислар ҳимоя воситаларини тақишни “ўргатган”, лекин ниқоб ҳўл бўлган тақдирда, уни ечиб ташлаш ва улоқтириш кераклигига эътибор бермаган.
Белованинг сўзларига кўра, ниқоб фақат одамлар кўп бўлган жойларда, масалан, бекатларда керак бўлади.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь