Совет Иттифоқининг қулаши фожиа эди – СССР соғинчи билан ёнаётган Лукашенко
Олам
−
19 Март 2022
15400Агар Совет Иттифоқи сақлаб қолинганида, бугунги кунда дунёдаги кўплаб можароларнинг олдини олиш мумкин эди. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко гапирди.
"Агар Совет Иттифоқи шу кунгача сақланиб қолганида эди, биз дунёдаги ҳар қандай можаролардан қочиб қутулган бўлардик. Ҳамм! Ғарб ва Америка доимо Совет Иттифоқи позицияси билан ҳисоблашишга мажбур бўлган. Ҳа, ҳар хил муаммоларга қарамай, Япония билан яхши, дўстона муносабатларимиз бор эди. Дунё кўп қутбли эди ва бир қутб иккинчисини мувозанатлаштирди. Энди дунёда содир бўлаётган воқеаларнинг сабаби бир қутблилик, Америка Қўшма Штатлари томонидан сайёрамизни монополлаштиришдир”, дейди сафсаталарга боч чиқишлари билан тилга тушган Лукашенко, Япониянинг TBS телекомпаниясига берган интервьюсида.
Лукашенко СССРнинг парчаланиши унинг учун фожиа бўлганини таъкидлади.
“Мен шу юртда туғилганман ва яшаганман. Мен шу юртга фидойи эдим, коммунистик партия аъзоси эдим. Ўшанда мен Беларусь Олий Кенгаши депутати бўлганим учун сиёсат билан ҳам шуғулланардим. Шунинг учун, мен учун ҳам, бутун дунё учун бу фожиа эди, энди бутун дунё буни тушунди. Совет Иттифоқининг қулаши фожиа”, дейди у.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 10 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжумани бўлиб ўтди. Унда Беларусни 28 йилдан буён бошқариб келаётган ва намойишларни қурол билан бостирган Александр Лукашенко Қозоғистондаги воқеалардан аввал Ўзбекистон сабоқ чиқариши кераклиги, бу сабоқлар олинмаса, ўзидаги маълумотларга кўра, уларнинг (экстремистлар – таҳр.) диққати Ўзбекистонга қаратилишини айтди. Анча кексайиб қолган Беларусь раҳбарининг ушбу гапи Ўзбекистонда нафақат сиёсатшунослар, балки жамоатчилик, оддий одамларнинг ҳам ғашига тегди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь