Сомалидаги портлашда 25 бола ҳалок бўлди
Олам
−
10 Июнь 2023
4452Сомалининг жанубида Қуйи Шабел провинциясидаги портлаш оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди, 53 киши яраланди. Бу ҳақда кеча, 9 июнь куни Сомали миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Воқеа Корёлей шаҳри яқинида содир бўлган. Маҳаллий ҳукумат матбуот котиби Абди Аҳмад Алининг айтишича, қурбонларнинг камида 25 нафари 10-15 ёшли болалар бўлган. Чунки портлаш болалар майдончаси яқинида содир бўлган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маҳаллий ҳокимият портлашда “Аш-Шабоб” террор ташкилотини айблаган. “Аш-Шабоб” жангарилари, ўз навбатида, Африка Иттифоқи тинчликпарвар миссияси аскари томонидан ташланган қўл гранатаси портлаганини даъво қилган.
Маълумот учун, “Аш-Шабоб” 2004 йилда Сомалида тузилган. 2008 йилдан бери у терактлар уюштирмоқда. 2010 йилга келиб, у кенг ҳудудларни назорат қила бошлаган. 2011 йилнинг ёзида гуруҳ ҳукумат ва унинг иттифоқчиларига қарши партизан тактикасига ўтган. 2012 йил февралида гуруҳ етакчиларидан бири жангарилар “Ал-Қоида” террорчилик тармоғига қўшилганини маълум қилган. Турли ҳисоб-китобларга кўра, “Аш-Шабоб”нинг умумий сони 10 минг жангарини ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь