Солиқ қўмитаси ва Кушербоев ўртасидаги суд иши тўхтатилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Давлат солиқ қўмитаси ва Расул Кушербоев ўртасидаги суд иши тўхтатилди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев учрашган. 

Музокаралар давомида юзага келган вазият муҳокама қилинган. 

“Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, масалани судгача олиб бормасдан, тўхтатишга қарор қилинган.

Аввалроқ, Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Хидралиевич Кушербоев устидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритгани ҳақида хабар берган эдик. ДСҚ етказилган маънавий зарар учун 4,6 млрд сўм товон пули талаб қилмоқда.

Кушербоев QALAMPIR.UZ'нинг сўровига кўра, ўзига қарши очилган даъвога муносабат билдириб, аввало, 4,6 млрд сўмлик зарар қаердан олинганини исботлаш кераклигини, у тадбиркорлар манфаатини ҳимоя қилиб, ўз фикрини билдирганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил октябрь ойи ўрталарида ижтимоий тармоқларда ДСҚ раиси Шерзод Қудбиев тадбиркорга ортиқча тўланган ҚҚС суммаси ўз вақтида қайтарилмагани, унинг ҳисоб рақамини ёпиб қўйилганидан ғазабланиб, ходимни ҳақорат қилгани ёзилган аудио тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди. Қўмита раиси аудиоёзувдаги гаплар унга тегишли эканини тан олган, аммо бу бўйича бирор чора кўрилгани ҳақида хабар берилмаган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг