Солиқ қўмитаси тадбиркорларнинг қанча пулини ечиб олгани маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан катта миқдорда асоссиз пул ечиб олгани ҳақида хабарлар тарқалиб, бир ҳолатда тадбиркордан ҳатто 200 млн сўм ечиб олингани ҳақида хабар берилганди. Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасида юз берган техник носозлик сабабли 30,1 минг солиқ тўловчининг ҳисобидан асоссиз равишда жами 399,3 миллиард сўм маблағ ечиб олинган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан:

  • 7203 нафар солиқ тўловчидан – 100 минг сўмгача;
  • 10 минг 165 нафар солиқ тўловчидан – 100 минг сўмдан 1 миллион сўмгача;
  • 8270 нафар солиқ тўловчидан – 1 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача;
  • 3780 нафар солиқ тўловчидан – 10 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача;
  • 672 нафар солиқ тўловчидан – 100 млн сўмдан 1 миллиард сўмгача;
  • 10 нафар солиқ тўловчидан – 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ечиб олинган.

Қайд этилишича, солиқ органлари маблағларни бугун, 13 август кунининг охиригача солиқ тўловчиларнинг ҳисоб рақамларига қайтариш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда. Хусусан, солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан ечиб олинган маблағларни қайтариш бўйича тегишли хулосалар тўлиқ ғазначиликка юборилган.

“Маблағларни қайтариш автоматик тарзда амалга оширилади, солиқ тўловчилардан ёзма мурожаат талаб этилмайди”, дейилади хабарда.

Қўмитага кўра, тижорат банкларида ҳали ижро қилинмаган инкассо топшириқлари ҳам қайтариб олиниши таъминланган. Бугун соат 18:00 ҳолатига кўра, 20 минг 608 та субъектга 274,7 миллиард сўм қайтарилиши таъминланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Солиқ қўмитаси тадбиркорлар техник носозлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг