Солиқ қўмитаси ҚҚС маъмурчилиги бўйича маълумот берди

Жамият

image

Давлат солиқ хизмати органлари солиқ ислоҳотларининг янги даврида қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигига ва солиқ ҳисоботларини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳисобот шаклларининг 9 та иловаси 5 тага камайтирилган бўлса, ҳисобварақ-фактураларнинг электрон кўриниши синов тариқасида Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида қўлланилмоқда.

Натижада жорий йил I чораги якунларига кўра, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сони 5 баробарга кўпайиб, 35 мингтага етган. Ушбу солиқ орқали тушган маблағлар 5,2 трлн сўмни ташкил қилган ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга ошган.

Шу билан бирга, жорий йилдан қўшилган қиймат солиғи тўловига ўтган 26 мингта янги солиқ тўловчиларнинг 7,4 мингтаси ҳисоботларини ноль ва 5,5 мингтаси манфий суммада тақдим этган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 апрель куни 2019 йилнинг I чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда I ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг самарали ва содда механизмлари ишлаб чиқилмаганлиги танқид қилинганди.

Ҳозирда қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини тўлиқ автоматлаштириш ва тадбиркорлик субъектларига қулай рақобат шароитини яратиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Жаҳон банкининг экспертлар гуруҳи билан биргаликда иш олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС солиқ қўмитаси

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг