Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 3 млрд сўм тўланди

Жамият

−

image

2026 йилнинг январь ойида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 12 486 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Мурожаатларнинг 1 739 таси такрорий бўлгани ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.

Мурожаатлар асосида 5 198 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 4 782 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 3 млрд сўм мукофот тўланган.

Мурожаатларнинг асосий қисми қуйидагича:

  • 10 879 таси харид чеки бермаслик;
  • 510 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
  • 34 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
  • 1 063 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг