Сохта тренерларга жавобгарлик белгиланмоқда
Жамият
−
22 Июль
5502Ўзбекистонда пул топиш учун сохта тренерлик қилаётганлар учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Билдирилишича, эндиликда “Тез бойиб кетиш” ва “Осон пул топиш йўлларини ўргатаман” каби эълонлар билан турли вебинар ва семинар-тренинглар ўтаётган шахслар фаолияти тартибга солиниши кутилмоқда. Бу бўйича “Миллий тикланиш” демократик партияси ташаббуси билан маърифий фаолиятни тартибга солиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва биринчи ўқишда кўриб чиқилган. Муҳокамалар давомида қонун лойиҳаси қабул қилинган.
Шунингдек, янги қонун лойиҳасида ушбу фаолиятни тартибга солиш мўлжалланган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиладиган қўшимчалар билан махсус билим ва тажрибага эга бўлмаган ёки фаолият ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги қонунда маърифий фаолият тушунчаси очиб берилиб, бу фаолиятни амалга ошириш талаблари кўрсатилмоқда. Маърифий фаолиятни олиб бориш тақиқланган шахслар тоифаси белгилаб берилмоқда.
LiveБарчаси