“Лайк” учун қилинган ҳуқуқбузарликларга жавобгарлик белгиланиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистонда энди ижтимоий тармоқларда “лайк” тўплаш мақсадида қилинган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланиши мумкин. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум бўлишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар ва ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинган.

Ушбу қонун лойиҳаси билан айрим турдаги ҳуқуқбузарликлар, жумладан, телекоммуникация ҳамда ижтимоий тармоқларда уятли сўзлар билан сўкиниш, обуначи кўпайтириш мақсадида ҳуқуқбузарликларни содир этиб, уни тасвирга туширган ҳолда интернетда тарқатиш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ва жамоат тартибини бузувчи бошқа шу каби ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши айтилган. Лойиҳа фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон мамлакат Жиноят кодексига ўзгартишлар киритиб, ижтимоий тармоқларда “лайк” ёки бошқа белгилар (эможи) босганлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қонун жавобгарлик ҳуқуқбузарлик Лайк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг