Соғлиқни сақлаш вазирининг 2 ўринбосари ишдан олинди

Жамият

image

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Даврон Султонов ҳамда вазир ўринбосари Фаррух Шарипов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда бугун, 7 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Шунингдек, вазир ўринбосари Олим Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди. 

“Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди”, деган Президент.

Мажлисда тиббий суғуртани жорий қилиш сурункали сурилиб келаётгани кескин танқид қилинди. Тошкент шаҳрида ўтган йили, Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразмда 2025 йилда ушбу тизим ишга тушиши кераклиги, аммо Суғурта жамғармаси фақат тайёр пулни тақсимловчига айланиб қолгани кўрсатиб ўтилди. 

Мутасаддилар тизимни тўлиқ рақамлаштириш у ерда турсин, оддий “электрон рецепт”ни ҳам ишга тушира олмагани танқид қилинди. “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона”ни жорий этишда ҳам жиддий оқсоқликлар борлиги айтиб ўтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ Даврон Султонов Фаррух Шарипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг