Алишер Шодмоновга яна учта ўринбосар тайинланди

Жамият 6093
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бугун, 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Қарорга асосан Улуғбек Юсупхонович Сабиров Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Улуғбек Сабиров 1974 йилда туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Шунингдек, Шоҳруҳ Шатурғунович Шораҳмедов ҳам Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Баходир Низомов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Шоҳруҳ Шораҳмедов 1977 йилда  туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Президент қарори билан Абдулла Абдисаламович Азизов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Абдулла Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Шунингдек, Даниянинг Орхус университети магистратурасини, Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган. 

Тайинловга қадар 2006 – 2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган. 2019 йил сентябр ойидан айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Аввалроқ, Элмира Боситхонова ССВга қайтгани ва вазир ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 142
Рейтинг: 3
Теглар
t
×