Соғлиқни сақлаш тизимидаги совуққон раҳбарлар бўшатилди

Жамият

image

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи туманларида оналар ўлими кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўпайган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ`га маълум қилди.

Юзага келган вазиятни атрофлича ўрганиш учун ССВ малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасига юборилган.

Фаолияти давомида камчиликка йўл қўйган, ўз вазифасига совуққонлик билан қараган тиббиёт ходимларига нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Перинатал маркази директори А. Абидов, директор ўринбосари З. Жуманиязова ва патология бўлими бошлиғи М. Эшбоева лавозимидан озод этилган. Мазкур марказнинг реанимация бўлими бошлиғи М. Низаматдинов ва 4-туғруқ бўлими бошлиғи С. Ешмановага жарима интизомий жазо чоралари қўлланилган. Ушбу марказнинг реанимация бўлими шифокорлари Г. Сарибаева ва З. Аблакимов, Г.Танирбергеновлар, шунингдек, навбатчи акушер-гинекологи Л. Бурангулова, патология бўлими акушер-гинекологи Д. Янгибоева, 3-туғруқ бўлими акушер-гинеколог Г. Аширбекова ҳамда 1-туғруқ бўлими навбатчи дояси А. Сариеваларга эса “хайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Д. Бекбоева, Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ж.Тарихов, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б. Жуманиязов ва Чимбой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Д. Ембергеновларга жарима жазо чоралари қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлги

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг