Собиқ вазир Нурафшонга ҳоким бўлди

Жамият

image

Бугун, 15 январь куни Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари 24-сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган. 

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади ва Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига Салиев Музаффар Холдорбоевич номзодини тавсия этди.

Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан муҳокамалардан сўнг, Музаффар Холдорбоевич Салиев Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бу лавозимда Қаҳрамон Ҳакимовнинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Музаффар Салиев шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг ўрнига Шерзод Ҳидоятов вазир лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Музаффар Салиев

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар