Собиқ вазир Азиз Воитов иши судга оширилди

3-саҳифа

image

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иши судга оширилди. Бу ҳақда Олий суд порталида ахборот пайдо бўлди.

Билдирилишича, собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми а-банди, в-банди, 205-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми а-банди, 206-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми а-банди, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисми а-бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 

Қайд этилишича, Воитов иши 15 август куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида кўриб чиқилади.

Маълумот учун, Азиз Воитов 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий, Тошкент молия институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида турли лавозимларда (2000-2017 йй), 2017-2020 йилларда “Ўзсаноатқурилишбанк” AТБ Бошқаруви Раиси вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган. 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигини бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Азиз Воитов ўтган йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари) тартибида ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Азиз Воитов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг