Собиқ UFC жангчиси ЙТҲда вафот этди
Спорт
−
20 Май
4462Собиқ UFC жангчиси Жин Эррера 33 ёшида мототцикл ҳалокати оқибатида вафот этди. Фожиа кеча, 19 май куни АҚШнинг Тампа шаҳрида юз берди. Бу ҳақда Флорида автойўл патруль хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Эррера мототциклни жуда юқори тезликда ҳайдаб кетаётиб, автомобиль билан тўқнашиб кетган. Тўқнашувдан сўнг жангчи бетон панжарага бориб урилган.
Эррера UFC'да 4 та жанг ўтказган. Унинг сўнгги жанги 2016 йилнинг ноябрь ойида UFC Fight Night 101 мусобақасида бўлиб ўтди. Ўшанда Жин, ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига кўра, америкалик Бен Нгуенга мағлубиятга учраган. Эррера MMA'да умумий 10 ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этган.
LiveБарчаси