Абдуҳаким Хожибоев қайси ташкилотда иш бошлаши маълум бўлди
Жамият
−
11 Ноябрь 2021
18967Соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилган Абдуҳаким Хожибоев Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ўтиши кутилмоқда. Аммо бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Маълумот учун, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Хожибоев ўз фаолиятини оддий хирургликдан бошлаб, сўнгги йигирма йил давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Шошилинч тиббий ёрдам врачлар ассоциацияси раиси, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва уч бор Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2003 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” унвони ҳамда 2020 йил "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган.
Абдуҳаким Хожибоев 2020 йилнинг 3 ноябрида Алишер Шодмонов ўрнига Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланиши кутилмоқда. Айни пайтда унинг номзодини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари қўллаб-қувватлади.
LiveБарчаси