Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланиши кутилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Беҳзод Анварович Мусаев тайинланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

Кушербоевнинг ёзишича, Бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Беҳзод Мусаев номзоди депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланиши кутилмоқда.

Беҳзод Мусаев 2020 йил 14 майдан бери Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.  

Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

У 2010-2011 йилларда Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган, унинг 2011 йилдан 2016 йилгача бўлган фаолияти ҳақида маълумот йўқ. У 2018 йилнинг март ойида Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасига, ўша йили декабр ойида эса Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

399

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг