Тошкент коронавирусга қарши курашда ёрдами учун Анқарага миннатдорлик билдирди

Жамият

image

Тошкент янги коронавирус инфекциясига қарши курашдаги ёрдами учун Анқарадан миннатдор.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳаким Хожибоев “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида сўз борган.  

Унга кўра, Туркия ва Ўзбекистон раҳбарларининг иродаси туфайли соғлиқни сақлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик юқори даражага кўтарилган. 

“Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун катта аҳамиятга эга ва тиббиёт ходимлари учун катта фойда келтиради. Биргина сўнгги икки йил ичида 40 дан ортиқ ўзбекистонлик шифокорлар Туркиянинг турли тиббиёт муассасаларида малака оширдилар. Ва буларнинг барчаси Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА) кўмаги туфайли бўлди", дейди вазир ўринбосари. 

Узбекистан благодарен Турции за поддержку в борьбе с коронавирусом

Шунингдек, Хожибоев ТİКА кўмаги билан туркиялик шифокорлар бир неча бор Марказий Осиё мамлакатига турли операцияларни ўтказиш учун ташриф буюрганларини эслади. 

Икки туркий тилли давлатлар ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кўжанинг ўтган йили Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи алоҳида туртки бўлган. Ташриф доирасида 10 га яқин битим имзоланган.  

Шартномаларга мувофиқ Бухоро тиббиёт университетида тиббиёт факультети очилган, бундан ташқари иккита университет очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

Хожибоев Туркия билан ҳамкорлик туфайли Ўзбекистонда трансплантация соҳаси ҳам ривожланиб бораётганини таъкидлаган. Ўзбекистондаги ушбу йўналишдаги биринчи операция 2018 йил апрель ойида туркиялик шифокорлар иштирокида ўтказилган. 

Унинг сўзларига кўра, Туркияда таълим ва тажриба олган ўзбекистонлик шифокорлар ҳозиргача 100 дан ортиқ орган трансплантациясини амалга оширган. 

Хожибоев, шунингдек, икки ҳафта давомида Ўзбекистонда бўлиб, коронавирус билан касалланган беморларни даволашда ёрдам берган 16 нафар туркиялик шифокорларнинг ишини юқори баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Туркия Абдуҳаким Хожибоев

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг