Собиқ “Реал” футболчиси “Барселона” устозига айланиши мумкин

Спорт

image

“Реал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Леверкузеннинг “Байер” клубини бошқараётган Хаби Алонсо Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи лавозимига номзодлар қаторида турибди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Манбага кўра, “кўк-анорранглилар” Алонсонинг Германия Бундеслигасидаги фаолиятини диққат билан кузатиб бормоқда. У жамоа бош мураббийи сифатида Хавининг ўрнини босадиган мураббий сифатида кўрилмоқда. 

Хави жорий мавсум якунланганидан кейин “кўк-анорранглилар” постини тарк этади. Бу ҳақда испаниялик мутахассис шу йилнинг январь ойида хабар берган эди.

Маълумот учун, Алонсо 2022 йилда “Байер”ни бошқариб келмоқда. Клуб айни дамда Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Алонсо шогирдлари 20 тур давомида 52 очко тўплади – 16 та ғалаба ва 4 та дуранг.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Байер Хаби Алонсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг