Собиқ элчи туркий дунё НАТОсини тузишни таклиф қилди

Олам

image

Қирғизистоннинг Озарбайжон ва Грузиядаги собиқ элчиси Қайрат Осмоналиев Шуша (Озарбайжон)даги халқаро конференцияда сўзлаган нутқида минтақавий хавфсизликни таъминлаш соҳасида туркий давлатларнинг ҳамкорлиги ва интеграциясини чуқурлаштириш зарурлигини айтиб, НАТО ёки Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига ўхшаш минтақавий хавфсизлик тизимини яратиш зарур эканини билдирди. Бу ҳақда Туркиянинг “Yeni Şafak” газетаси ёзмоқда. 

“Ҳозирги шароитда туркий дунё учун хавфсизлик тизимини яратиш масаласини кўтариш вақти келди, бунда ҳар бир алоҳида давлат хавфсизлиги бутун минтақамиз хавфсизлигининг калитига айланади. 

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, агар биз уни мавжуд жаҳон аналоглари билан солиштирадиган бўлсак, у ҳолда Туркий Давлатлар Ташкилоти аъзоси бўлган Туркий Европа Иттифоқи билан бир қаторда, келажакда мудофаа иттифоқи сифатида туркий НАТО ёки туркий КХШТни яратиш ҳақида ўйлашимиз керак”, дея Осмоналиевнинг сўзларидан иқтибос келтирган нашр.  

Туркий Давлатлар Ташкилотига айни вақтда 5 мамлакат аъзо – Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон, Венгрия ва Туркманистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг