Смартфонлар ўрнига чорвачилик: Huawei чўчқачилик билан шуғулланмоқчи

Технология 4220
image

АҚШ томонидан киритилган санкциялар туфайли Хитойнинг Huawei компанияси смартфонлари савдоси 2020 йилнинг сўнгги чорагида 42 фоизга камайди. 

Шунингдек, компания бир қатор мамлакатларда, жумладан, Буюк Британияда 5G технологияларини миллий хавфсизликка оид хавотирлар фонида ривожлантира олмади. 

Натижада, дунёдаги энг йирик телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчиси 4G моделлари билан чекланиб қолди, чунки АҚШ Ҳукумати томонидан 5G компонентларини олиб келиш учун рухсат берилмаган. 

"Huawei маҳсулотларининг сифати ёки тажрибамиз билан боғлиқ муаммолар мавжуд эмас. Бу адолатли ўйин эмас, чунки Huawei геосиёсий босим остида", деган компания вакили BBC'га. 

Шу сабабли, Huawei бошқа даромад манбаларини қидирмоқда, жумладан,  компания булутли хизматларга, ақлли транспорт воситаларига ва кўчма қурилмаларга ўтишни режалаштирмоқда. 

Шунингдек, компания анъанавий саноат тармоқлари бўлган қорамол ва чўчқачилик билан шуғулланмоқчи. 

Маълумот ўрнида, Хитой дунёдаги энг йирик чўчқа секторига эга. 

Таъкидланишича, технология касалликларни аниқлаш ва чўчқаларни кузатиб бориш учун сунъий ақлни жорий этиш орқали чўчқа хўжаликларини модернизация қилишга ёрдам беради.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 201
Рейтинг: 3
Теглар
t
×