Skoda ва автобус тўқнашуви 4 кишининг умрига зомин бўлди
Олам
−
11 Сентябрь 2019
4483Шу йилнинг 9 сентябрь куни Бишкек автомагистралида Чингиз Aйтматов кўчаси бўйлаб Skoda Octavia автомашинасини бошқараётган 17 ёшли Б. Б. йўлакка келиб урилиб, 30 ёшли Б. A бошқарувидаги автобус билан тўқнашган. Бу ҳақда Кактус Медиа хабар бермоқда.
Содир бўлган даҳшатли аварияда автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчилар 2002 йилда туғилган К. A., Ж. Е. ва A. Б. воқеа жойида ҳалок бўлган Йўловчи A.Н. турли хил тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган
8-сонли автобус ҳайдовчиси ва унинг уч нафар йўловчилари - 1960 йилда туғилган Б. Г., 2004 йилда туғилган Ж. Н. ва 2010 йилда туғилган М. Н. жароҳат олиб шифохонага етказилган.
Ҳозирда Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш" моддаси бўйича судгача иш юритиш бошланган.