ChatGPT сиёсатга аралашишни бошлади
Бу қизиқ
−
01 Июнь 2023
9416Дания Бош вазири Метте Фредериксен парламентда сунъий интеллект боти ChatGPT томонидан ёзилган матнни ўқиб берди. Унинг сунъий интеллект томонидан тайёрланган ютуқлар ва турли хавфлар бўйича нутқи парламентдагиларни ҳайратга солди. Бу ҳақда “The Scotfree” нашри хабар берди.
Дания Бош вазири кеча, 31 май куни парламентда ўз нутқини кутилмаганда тўхтатиб, “Бу ерда ўқиганларимни мен ёки бошқа шахс ёзмаган”, деган ва ChatGPT'га ишора қилган.
У ўз нутқи давомида сунъий интеллектнинг (AI) инқилобий жиҳатлари ва хавф-хатарлари тўғрисида гапириб ўтган.
“Ўтган йилнинг охирида эътибор марказига айланган сунъий интеллект боти ChatGPT юз фоиз аниқликни таъминламасада, турли ғоялар, жумладан, илмий мақолалар, шеърлар ва нутқлар билан матн яратишда мени лол қолдирди”, дейди Дания Бош вазири.
Сунъий интеллект томонидан яратилган матн Дания сиёсати нуқтаи назаридан клишега айланган сиёсий ифодаларни ўз ичига олгани парламентдагиларни ҳайратга солган. Айниқса “барқарор келажак”, “иқлим ўзгаришига қарши кураш” ва “одилроқ жамият” каби урғу берилган фикрлар парламент аъзоларининг эътиборини тортган.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг Канагава префектурасидаги шаҳарлардан бирининг раҳбарияти маъмурий вазифаларни бажаришда ёрдамлашиш учун ChatGPT’дан фойдаланишга қарор қилган эди. Инсоният билан боғлиқлик тарафлари кўпайиб бораётгани бўйича БМТ хавотир билдириб, матн ёки тасвирларни яратишга қодир сунъий интеллект инсоният учун катта хавф туғдириши, ҳукуматлар ва компаниялар ундан фойдаланишда жуда эҳтиёт бўлишлари кераклиги бўйича огоҳлантириш билан чиққанди.
LiveБарчаси