“Сити” “Кристал Пэлас” сардорини сотиб олди
Спорт
−
20 Январь 1372 2 дақиқа
“Манчестер Сити” клуби “Кристал Пэлас” сардори Марк Геҳининг трансферини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Манчестер Сити” 25 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси трансфери учун 23 миллион евро сарфлади. Футболчи эса “шаҳарликлар” билан 2031 йилгача мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолади.
“Бу мен учун ривожланиш ва янада яхшиланиш учун тўғри муҳит. Умид қиламанки, бу ердаги ҳар бир кишига ёрдам бериш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, дейди Геҳи.
“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола 25 ёшли Геҳининг майдонга тушиб, ҳимоячилар Йошко Гвардиол ва Рубен Диашнинг узоқ муддатли жароҳатлари сабаб юзага келган бўшлиқни тўлдиришига умид қилмоқда.
“Челси” ёшлар академияси тарбияланувчиси бўлган Геҳи 2021 йил ёзида 23 миллион евро эвазига “Кристал Пэлас” сафига қўшилган эди. Ўтган йил ёзида Геҳи қарийб 40 миллион евро эвазига “Ливерпуль”га ўтишга яқин бўлган, бироқ келишув сўнгги паллада айрим сабабларга кўра амалга ошмай қолган.
Маълумот учун, Марк Геҳи жорий мавсумда “Кристал Пэлас” сафида барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” жамоаси “Борнмут” қанот ҳужумчиси Антуан Семеньонинг трансферини эълон қилган эди.
Live
Барчаси